Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кирилдами ёки лотинда?” – матн устида ишлайдиганлар учун муҳим!

Кирилдами ёки лотинда?” – матн устида ишлайдиганлар учун муҳим!
Энди буни сўраб ўтиришга ҳожат қолмади: Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги “Ягона интегратор УЗИНФОКОМ” МЧЖ томонидан Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган веб-ресурс – Таҳрирловчи.уз яратилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 20-октабрдаги ПФ–6084-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилди. Таҳрирловчи.уз сўз ва матнларни лотин-кирилл, кирилл-лотин графикасига тўғри ўгиришгина эмас, балки матнни имло қоидалари асосида таҳлил қилиш ва матнда хато ёзилган сўзларни ажратиш, шунингдек, ўзбек тилининг изоҳли ва имло луғати маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш имкониятларини ҳам тақдим этади. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.