Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АКИС марказида "АҚЛЛИ ФЕРМА" қурилиши бошланди

АКИС марказида "АҚЛЛИ ФЕРМА" қурилиши бошланди
Тошкент вилояти Агрохизматлари марказида қурилиши бошланган "СМАРТ ФАРМ" иссиқхонасини Ўзбекистонда жорий этиш лойиҳасини бажарувчиси бўлган "ТГ конструктион" ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди. Унда 5 йилга мўлжалланган мазкур лойиҳа хусусида сўз борди. 2023-йил бошида АКИС маркази вакилларидан иборат делегация Корея Республикасига юборилиши ва бир ҳафта давомида замонавий иссиқхона бошқаруви бўйича малака ошириб келишлари маълум қилинди, шунингдек, Агрохизматлар марказининг 2 нафар ходими 2 ойлик ўқишга бориши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Корея томонидан молиялаштирилаётган мазкур иссиқхоналарда қулупнайнинг корейсча навлари етиштириш ва "ин-витро" усулида кўчатчилигини ташкил этиш кўзда тутилган. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.