Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Китоб — илм сари очилган эшик

Китоб — илм сари очилган эшик
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ёшларни китобхонликка ва илм-фанга қизиқтиришга қаратилган эзгу ташаббус амалга оширилди. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани Ботаника маҳалласидаги 3-мактаб кутубхонасига 100 турдаги янги китоблар тақдим этилди. Китоблар орасидан бадиий асарлар, турли эртаклар, шунингдек, ўқувчиларнинг билими ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган турли тилларда чоп этилган замонавий нашрлар ўрин олган. Тадбир давомида мактаб раҳбарияти ва фаоллари билан ёш ўқувчиларни илм-фанга қизиқтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, шунингдек, институт ва мактаб ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Зеро, китоб ўқиган ёшнинг дунёқараши кенгаяди, билими ортади ва илм сари йўли очилади! Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.