Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кўчат мавсумига тайёргарлик

Кўчат мавсумига тайёргарлик
”Кишмиш сўғдиёна” нави - академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтнинг Самарқанд илмий-тажриба стансиясида селексионерлар К.В. Смирнов ва Й.П.Перерилисина томонидан ‘‘Победа’’ ва ‘‘Қора кишмиш’’ навларини чатиштириш йўли билан яратилган. ”Кишмиш сўғдиёна” нави - ўртапишар майизбоп нав (август охири, сентабр бошлари). Барги ўртача, юрак шаклида, беш бўлакли, тўқ яшил рангда. Тупи кучли ўсади. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, оғирлиги 400-450 гр ва ундан ҳам ортиқ, кўп шингилли, ўртача сочилувчан. Ғужумлари йирик тухумсимон қора рангли, мумғубор билан қопланган (4,5 г). Пўсти юпқа, пишиқ. Этдор, хуштаъм. Қандлилик даражаси 25-26%. Ҳосилдорлиги 180-200 с/га тенг. Янги узулган ҳолда истеъмол қилинади ва майиз тайёрланади. Ҳозирда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон ва Самарқанд илмий-тажриба стансияда ‘‘Кишмиш Сўғдиёна’’ навининг тайёр кўчатларни топишингиз мумкин. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.