Кўчма машғулотлар иштирокчилари лабораторияга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамкорлигида "Агрокимё, рақамли мониторинг ва ўғитлашда замонавий ёндашувлар модули"бўйича кўчма машғулотлар ўтказилмоқда.
Ана шундай машғулотлардан навбатдагиси "Тупроқ таҳлил маркази" давлат муассасида ташкил этилди. Машғулот қатнашчилари синов лабораториядаги замонавий технологияларнинг имкониятлари ва тупроқ таҳлил жараёнлари билан яқиндан танишди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе