Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба стансиясида 1000 дан ортиқ узум нав ва намуналаридан иборат ноёб коллексия шакллантирилган. Ушбу коллексия нафақат миллий генофонднинг муҳим қисми, балки келгусида селексия, интродуксия ва илмий тадқиқотлар учун манба ҳисобланади.
Айни кунларда ушбу стансияда
кесиш (шакл бериш), санитария тозалаш,
касалланган ва ортиқча шохларни олиб ташлаш, токларнинг ҳолатини меъёрлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу агротехник тадбирлар токзорларнинг ёруғлик ва ҳаво алмашинувини яхшилайди, касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалиш хавфини камайтиради, нав ва намуналар бўйича морфологик белгиларни аниқ намоён қилади, фенологик кузатувлар ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларини холис баҳолаш имконини бериш билан бир қаторда коллексиянинг узоқ муддат сақланиши ва генетик бойликнинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


