Комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат кучайтирилади

“Коррупсия – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупсияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026-йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз”,
– деди давлатимиз раҳбари.
Барча идораларда комплаенс ва коррупсияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, буджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.
“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.
Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупсияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.
Факебоок|Инстаграм|Х