Конференсия

Кутубхоначиларга эҳтиром кўрсатилди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 21 май — Кутубхоначилар куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетида “Янги Ўзбекистонда китобга меҳр — кутубхоначига ҳурмат” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган кутубхоначилар, талабалар ҳамда соҳа олимлари иштирок этди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов анжуман қатнашчиларини самимий табриклади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе