Конституция – бу халқимизнинг ҳуқуқий маданияти, юксак сиёсий онги ва дунёқараши ифодаси!

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллигига бағишлаб “Бизнинг конституциямиз 31 ёшда” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институт директори қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Рустам Низомов очиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланишини, таъкидлади.
Тадбирни мазмунан бойитиш мақсадида таклиф этилган Тошкент давлат аграр университети Гуманитар фанлар ва ҳуқуқ кафедраси профессори Юсуф Назаров ва мазкур кафедра доценти Ўгилхон Райимжановалар ўз маърузалари билан йиғилиш иштирокчиларида катта таассурот қолдирдилар.