КОНСТИТУЦИЯМ – ФАХРИМ

2023-йил 6-декабр куни Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институт директори Ш.Азизов очиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимиз Қомусининг тараққиёт ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида сўз юритди.
Тадбирда Янгийўл туман Адлия бўлими ходими С.Джамалов иштирок этиб, институт жамоаси ҳар бир ходимининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти билан таништирди ҳамда Янги Конституциянинг энг устувор йўналиши сифатида инсонлар ва фуқароларнинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе