Корея делегацияси Шоличилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди

Шоличилик илмий-тадқиқот институтига Корея давлатининг Қишлоқ хўжалиги ривожлантириш департаменти бошлиғи Лее Сеунгдон ташриф буюрди.
Дастлаб учрашувда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда аграр соҳада тажриба алмашиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди. У Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе