Корея қишлоқ хўжалигига оид технологияларни тарғиб қилиш агентлиги КОАТ билан ҳамкорликда илмий ишланмалар тижоратлаштирилади

Хабар бериб бораётганимиздек, Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов шу кунларда Жанубий Корея Республикасида хизмат сафари бўлиб турибти. Сафар давомида кўплаб учрашувлар ўтказилиб, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик келишувларига эришилмоқда.
Шуҳрат Отажонов Кореянинг нуфузли ташкилотларидан яна бири КОАТ раҳбарияти билан учрашиб келгусидаги истиқболли режалари ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан мулоқот ўтказди.
Учрашувда КОАТ ва Миллий марказ ҳамкорлигида қишлоқ хўжалигига оид янги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш борасида келишувга эришилди. Уларни кенг тарғиб қилиш, аграр соҳага жорий этиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Шунингдек, келгусида Тошкентда Корея техника ва технологияларига бағишланган ярмарка ўтказиш бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе