Корея тажрибаси асосида Ўзбекистонда АирФарм технологияси жорий этилади

Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Ойбек Омонов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида хизмат сафарини амалга оширмоқда. Сафар давомида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот ишларини амалиётга татбиқ қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилиб, самарали келишувларга эришилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири делегация аъзоси — Республика агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов ҳамда Корея Республикасининг Мидбар Ко Лтд компанияси бош менежери Жосепҳ Лее ўртасида Сеул шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда замонавий иссиқхона тизими — АирФарм технологиясини жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
АирФарм технологияси аеропоника асосида фаолият юритувчи, энергия тежамкор иссиқхона тизими бўлиб, йил давомида барқарор ҳамда юқори ҳосил олиш имконини беради. Учрашув якунида қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган 4 та АирФарм ускуналарини Ўзбекистонга беғараз тақдим этиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ускуналардан бири Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига, қолган учтаси эса Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ўрнатилиб, уларда салат барги, кўкатлар ҳамда маҳаллий картошка навларини етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, фермерлар ва соҳавий мутахассислар учун аеропоника технологиясини амалиётда қўллаш бўйича икки ҳафталик амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш масаласида ҳам келишувга эришилди. Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашувларни жорий этиш ва барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе