Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ШОЛИЧИЛИК СОҲАСИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ЭТИЛМОҚДА

КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ШОЛИЧИЛИК СОҲАСИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ЭТИЛМОҚДА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги КОПИА маркази билан ҳамкорликда “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Лойиҳалар доирасини янада кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида КОПИА вакиллари бугун Миллий марказга ташриф буюрди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги КОПИА маркази раҳбари Сунг Жонг Ў билан учрашувда 2024-2028 йилларга мўлжалланган қарийб 4 миллион АҚШ долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш келишиб олинди. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.