Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кореялик ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Кореялик ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Корея Республикасининг ГС&Ж Институти катта иқтисодчиси, ПҳД Чой Жи-Ҳён билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда МАФРА ОДА Ўзбекистон офиси директори Жанг Жонг Рйўл ҳам иштирок этди. У Кореа Рурал Коммунитй Корпоратион (КРК) вакили ҳисобланади. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим жараёнига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари учун замонавий ўқув дастурлари ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қўшма илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда Корея Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида тўплаган илғор тажрибасини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тизимига жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий ёндашувларни ўқув жараёнига татбиқ этиш ва соҳа мутахассисларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар ОДА лойиҳалари доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мавжуд имкониятларни ҳам муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, келгусида қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг Корея Республикасидаги илғор тажриба ва амалиётлар билан яқиндан танишишини таъминлаш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликдаги илмий-амалий тадбирларни кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди. Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий-амалий алоқаларни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда келишилган йўналишлар бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.