Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кореялик олимлардан сабзавотчилик йўналишида маҳорат дарси

Кореялик олимлардан сабзавотчилик йўналишида маҳорат дарси
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан миллий ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида мунтазам равишда турли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Шу йўналишдаги навбатдаги маҳорат дарси бугун “Корея–Ўзбекистон сабзавотчилиги” мавзусида ташкил этилди. Тадбирда Корея Республикасининг Данкоок университети олимлари — мева-сабзавотчилик йўналиши бўйича доктор Сонг Кидеук ва боғдорчилик соҳасининг етук мутахассиси доктор Шин Ёунг Ан иштирок этди. Улар томонидан тингловчиларга замонавий корейс аграр технологиялари асосида амалий машғулотлар ўтказилди. Маҳорат дарси иштирокчиларга Корея тажрибасини ўрганиш, илғор ёндашувлар ва замонавий услублар билан танишиш, шунингдек, халқаро амалиётни мамлакатимиз шароитида қўллаш имконини беради. Бундай тадбирлар соҳага оид назарий билим ва амалий кўникмаларни ошириш, илмий асосланган услубларни ривожлантириш ҳамда жаҳон тажрибасини маҳаллий шароитларга мослаштириш орқали қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.