Кореянинг аграр соҳага оид технологияларини трансфер қилиш офиси” биносида қурилиш якунланмоқда

Ёдингизда бўлса май ойида расмий манбаларимиз орқали Ўзбекистонда “Кореянинг аграр соҳага оид технологияларини трансфер қилиш офиси” қурилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирда мазкур офис биносининг қурилиши ўз ниҳоясига етмоқда. Тез орада бинога зарурий инфратузилмалар, керакли жиҳоз ва ускуналар ўрнатилади. Шу каби масалалар Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов иштирокида муҳокама қилинди.
Учрашувга келган кореялик мутахассислар лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Декабр якунига қадар бинода қурилиш ишлари тўлиқ якунланади. Январ ойида жиҳозлаш ва керакли инфратузилмаларга улаш жараёнлари амалга оширилиши маълум қилинди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-июлдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-321-сон қарорига асосан Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассосиацияси (КОАМИ), Технологияларни ривожлантириш институти (КИАТ), КАМТИК илғор мехатроника технология институти ва “Агро Солутион Кореа” компаниялари билан амалга оширилмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе