Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

КОРЕЯНИНГ "РОАД ГЛАСС" КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА

КОРЕЯНИНГ "РОАД ГЛАСС" КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Жанубий Кореянинг "Роад гласс" компанияси вакиллари билан учрашди. Мамлакатимиз йилдан йилга хориж инвесторлари учун жозибадор давлатга айланиб бормоқда. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам инвестициявий қўшма лойиҳалар, корхоналар сони ортиб бораётганидан буни англаш мумкин. "Роад гласс" компанияси вакиллари ҳам қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳалари учун манфаатли бўлган лойиҳа таклифи билан ташриф буюрди. Кореяликлар қишлоқ хўжалиги ерларига қуёш панелларини ўрнатиш орқали электр энергияси ишлаб чиқиш ва ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш орқали ер майдонидан икки ҳисса даромад топиш бўйича инновацион лойиҳани амалга ошириш ҳақида айтиб ўтишди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинлари алмашлаб экилади. Яъни биринчи йил ғалла экилган ерга иккинчи йилда пахта ёки бошқа экин экилади. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги экинларига агротехник ишлов берилишига ҳалақит беради. Шунинг учун мазкур лойиҳани дала четларига ёки қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишда бўлмаган тошлоқ, қир-адирликларда амалга ошириш яхши самара беради- деди Миллий марказ директор Шуҳрат Отажонов. Томонлар мазкур инновацияни мамлакатимиз иқтисодиёти учун ҳар томонлама манфаатли бўлган ҳолда асосан амалга оширишни келишиб олдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.