Кўрилган чора-тадбирлар натижасида кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 45-50 фоиздан 28 фоизга пасайтиришга эришилди. Лекин бу ҳали дастлабки қадамлар экани таъкидланди.

Бу борадаги ишларни кучайтириш учун 2026-йилда барча давлат хизматлари ва коммунал тўловлар, ёқилғи, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, автомобил ва кўчмас мулк савдолари нақдсиз тўлов шаклига ўтказилади.
Солиқ, божхона, санепидемназорат, стандарт, карантин, қурилиш назорати инспексияси, ёнғин хавфсизлиги каби 17 турдаги текширувларда ёнкамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади.
“Соя”даги иқтисодиётдан ихтиёрий равишда шаффофликка чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар бухгалтерия, статистика, солиқ ҳисоботларини юритиш бўйича бепул ўқитилади.
“Айрим юртдошларимизда топган даромадини иқтисодиётга йўналтириш, банк депозитига жойлаштириш, активларини ўз номига расмийлаштириш билан боғлиқ хавотирлар бор.
Шу боис, депутатларимиз ва Марказий банк халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашган ҳолда, фуқароларимиз юртимизда ёки чет элда шу пайтгача олган даромад ва активларидан эмин-эркин фойдаланишига шароит яратиш бўйича таклифлар тайёрласа, ўйлайманки, тўғри бўлади”,
– деди Президентимиз.
Факебоок|Инстаграм|Х