Коррупсия – бу нафақат қонунбузарлик, балки жамиятнинг тараққиётига тўғоноқ бўладиган жиддий хавфдир

Коррупсиянинг асосий илдизлари шаффофликнинг йўқлиги ва қонунларда бўшлиқ бўлиб, бундай шароитлар жамият ресурсларини суиистеъмол қилиш имконини беради. Бу эса, нафақат давлат лойиҳалари сифациз амалга оширилишига, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг тормозланишига олиб келади.
Сизга ҳавола этилган мазкур видеоролик айнан шу мавзуда жамиятни ҳушёрликка ундайди. Унда коррупсиянинг сабаб ва оқибатлари, шунингдек, унинг олдини олиш учун амалга оширилиши керак бўлган муҳим чоралар очиб берилади.
Коррупсия – фақат давлат муаммоси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, хавфсизлиги ва фаровонлигига таҳдид соладиган муаммо. Уни бартараф этиш ҳар биримизнинг бурч ва вазифамиздир.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе