Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Коррупсия тараққиёт кушандаси

Коррупсия тараққиёт кушандаси

Хабарингиз бор (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/12981) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда тизим ташкилотларида "Коррупсияга қарши бирга курашамиз" шиори остида бир қатор семинарлар ўтказилиб келмоқда. Ана шундай семинарлардан навбатдагиси академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида коррупсияга қарши курашиш, ҳалоллик ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Семинар давомида коррупсиянинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш механизмлари ҳамда ходимларнинг масъулияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар, коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда амалий мисоллар асосида муҳокамалар олиб борилди.

Учрашув давомида иштирокчиларга коррупсион ҳолатлар билан боғлиқ барча саволларга амалий мисоллар асосида жавоблар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.