Бугун "Шоличилик илмий-тадқиқот институт"ида "Коррупсияга қарши кураш ҳар биримизнинг бурчимиздир" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўртачирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, подполковник Дилшод Ҳасанов, туман адвокатлик бюроси адвокати Эркин Актаев, институт ходимлари ва докторантлари фаол иштирок этишди.
Давра суҳбати аввалида институт юристи Шавкат Тошматов маиший коррупсия ва унинг турлари, кундалик ҳаётда, фуқароларнинг давлат хизматлари билан ўзаро муносабатида вужудга келадиган порахўрлик, таниш-билишчилик ва ноқонуний “миннатдорлик” ҳолатлари орқали намоён бўлиши ҳамда бу иллатнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари, коррупсия давлат бошқаруви самарадорлигини пасайтирувчи, адолат тамойилларини емирувчи асосий тўсиқ бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарлик чоралари, хусусан, жиноий ва маъмурий жавобгарликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Шунингдек, институтда коррупсиявий хавфларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ички назорат механизмларига ҳам тўхталиб ўтди.
Соҳа мутаҳасислари Ўртачирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, подполковник Дилшод Ҳасанов, туман адвокатлик бюроси адвокати Эркин Актаевлар ҳам сўзга чиқиб коррупсияга қарши курашиш борасидаги назарий ҳамда амалий жараёнлар ва уни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Суҳбат якунида иштирокчилар соҳа мутаҳасисларидан коррупсиянинг олдини олиш, уни ҳуқуқий тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.





