Коррупсияга қарши курашиш тизими янада кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан 2026-йил 22-июнда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1155 Қонуни имзоланди.
Мазкур Қонун билан 3 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Унга кўра:
Коррупсияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади;
Жиноят кодексида “коррупсияга оид жиноятлар” тушунчаси белгиланди ва унга 18 турдаги жиноят киритилди;
Давлат органларида комплаенс ва ички коррупсияга қарши назорат тизимларининг ҳуқуқий асослари яратилди;
Коррупсияга қарши курашишда маиший даражадан тортиб юқори лавозимли шахсларгача қамраб олувчи амалий механизмлар жорий этилди;
Комплаенс тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий ва хавфсизлик кафолатлари мустаҳкамланди;
Барча давлат органларида комплаенс назорати тизими йўлга қўйилади;
Ушбу тизим фаолияти Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати томонидан мувофиқлаштирилади;
Айрим коррупсион жиноятлар учун муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроқ жазо билан алмаштириш чекланади;
Коррупсияга қарши курашиш агентлигига хавф-хатарлар харитасини шакллантириш вазифаси юклатилди;
Миллий ва ҳудудий кенгашлар ҳамда Агентлик ваколатлари кенгайтирилди.
Янги тартибга кўра, коррупсияга қарши курашиш эндиликда ягона тизим асосида марказлашган ва самарали механизм сифатида амалга оширилади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм