Коррупсиясиз жамият — барқарор ривожланиш кафолати

Хабарингиз бор Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизим ташкилотларида "Коррупсияга қарши биргаликда курашамиз" шиори остида турли давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Миллий марказ ходимлари учун маиший коррупсия ҳолатлари ҳамда уларнинг олдини олиш чоралари мавзусида ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ тумани суди судяси Рустам Шукуров, марказ раҳбарияти, мутахассислар ва ходимлар иштирок этди. Давра суҳбати аввалида Миллий марказ бош юрисконсулти Суҳробжон Нуруллаев иштирокчиларга маиший коррупсия ўзи нима ва у қандай ҳолатларда юзага келиши, бундай ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Сўнгра Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ тумани суди судяси Рустам Шукуров туманда коррупсия билан боғлиқ бўлган жиноий ишлар, кўрилган чоралар ва ҳуқуқий оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар билан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
Давра суҳбати давомида кундалик фаолиятда учраши мумкин бўлган коррупсион ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бундай салбий иллатларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, коррупсиянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ички назорат механизмлари, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, таклифлар билдирилди. Бу каби давра суҳбатлари коррупсияга қарши курашишда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулиятини янада ошириш, соғлом ва ҳалол иш муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе