Кўзлардаги қувонч — Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига энг гўзал туҳфа!

Юртимиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик шонли тўйи шукуҳи кезмоқда. Бундай қутлуғ кунларда меҳр улашиш, эътиборга муҳтож кўнгилларни йўқлаш халқимизнинг энг эзгу ва олижаноб қадриятларидандир.
Янги ўқув йили арафасида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий -тадқиқот институтининг Оққўрғон илмий-тажриба стансияси жамоаси ана шундай хайрли ва савобли ташаббусни амалга оширди. Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олинди.
Жажжи қалбларнинг юзидаги беғубор табассум, келажакка порлаган умид ва ота-оналарнинг самимий дуолари биз учун энг катта мукофот бўлди.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе