кун_фотоси

Ғаллага кимёвий ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси илмий ходимлари томонидан Қарши тумани тажриба майдонида кузги бошоқли дон экинларида учрайдиган касаллик ва зараркунандалар ҳамда турли бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов ўтказилди.
Олимларнинг бу борада тавсиялари:
Бегона ўтларга қарши ғалланинг туплаш фазасида гербицидларни тўғри қўллаш юқори ҳосил гаровидир. Шунинг учун, гербицидларни ҳаво ҳарорати +15 +20 К бўлганда, тупроқ намлиги эса 50-60 фоизни ташкил қилганда қўллаш энг қулай давр ҳисобланади.
бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши гектарига гербицидлар “Винстар” 75% с.д.г. 15-20 гр, “Тайфун” 75% қ.о.сус 20 гр, “Гранстар Про” 75% қ.о.сус. 15-20 гр, “Энтостар” 75% с.д.г. 15-20 гр;
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ