Кун_фотоси

Янги йил арафасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти академик Сайёра Рашидованинг хонадонида бўлишди.
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов академик Сайёра Рашидовани Янги йил байрами билан қутлаб, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг эзгу тилак ва табрикларини етказди.
Шунингдек, академик Сайёра Рашидовага Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан таъсис этилган “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ҳам топширилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН