кун_фотоси

Айни кунлардаЖДИТИ Донли экинлар селексияси лабораториясида тадқиқотлар доирасида лалмикор майдонлар учун кузги юмшоқ буғдой, икки фаслли юмшоқ буғдой, қаттиқ буғдой ва арпанинг 34 та кўчатзорлари ташкил этилди.
Аҳамиятлиси шундаки, мазкур тажрибада (2023-2024 мавсум учун) донли экинларнинг 1240 та нав ва намуналари, жами 2520 та пайкалчалар лалмикор майдонларда синовдан ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Халқаро илмий марказлар (ИКАРДА, КИММЙТ) дан турли географик минтақаларга мансуб донли экинлар генотиплари ҳам келтирилди. Маҳаллий шароитда яратилган дурагай ва тизмалардан фойдаланиб рақобатли нав синаш, назорат ва селексия кўчатзорлари яратилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе