Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Куз келди

Куз келди
Сездингизми? Ҳаво бирдан салқинлади. Бу қайноқ ҳароратли ёз фасли ўз ўрнини олтин кузга бўшатаётганидан дарак. Боболаримиз "Сумбулада сув тинади, сув остидаги нарса ҳам пишади", деб бежиз айтишмаган. Бунинг замирида катта ҳикмат бор. Табиатдаги барча ўсимликлар энди тезроқ пишиб, ўзидан насл қолдиришга ҳаракат қилади. Бу — табиатнинг олтин қонуни. Шундай экан, бободеҳқоннинг йил бўйи қилган меҳнати ҳам энди бўй кўрсатади. Таъбир жоиз бўлса, ғалвир сувдан кўтариладиган пайт яқинлашди. Ғалвирнинг сувдан қандай чиқиши эса бободеҳқоннинг йил давомида қилган меҳнатига боғлиқ. Олдинда қилинадиган ишлар ҳам кўп. Пахта пишиб етиляпти, уни ёғин-сочинга қолдирмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш керак. Боғлардаги мевалар, ишкомлардаги узумлар, қўйингки, барча ноз-неъматларни нес-нобуд қилмай, омборга киритиш лозим. Қолаверса, келгуси йил ҳосили учун ғалла ва "тўқсонбости" экинларини ҳам ўз вақтида экиб олишимиз керак. Ахир, деҳқоннинг юмуши тириклик учун. Деҳқоннинг меҳнати — элнинг ризқи, дастурхонининг файзу баракаси. Яратган бободеҳқонларимизнинг меҳнатини зое кетказмасин, хирмонини доимо баракали қилсин! Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.