"Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма"
Юртимизнинг бир гуруҳ илмий доира вакиллари томонидан шу номли қўлланма яратилди.
Ушбу қўлланмадан:
ғалланинг униб чиқиши
тупланиши
найчалаш жараёни
бошоқлаши
пишиш жараёнигача бўлган хронологияси бўйича муҳим илмий тавсиялар ўрин олган.
Шунингдек, ғалла парваришида Ўзбекистон табиий иқлим шароитига кўра қуйидаги тўртта географик минтақаларга бўлиниши:
Фарғона водийси: Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари;
Марказий минтақа: Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари;
Жанубий минтақа: Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари;
Шимолий минтақа: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти.
Ғалла майдонларининг ривожланиш даражаси гуруҳлари ҳозирги ривожланиш ҳолатига қараб ғалла майдонлари 3 та гуруҳга ажратилади:
1-гуруҳ: ривожланишдан орқада қолган, 1-2 ва 3-4 барг чиқарган ғалла майдонлари;
2-гуруҳ: ривожланаётган, тўлиқ туплашга кирмаган ғалла майдонлари;
3-гуруҳ: тўлиқ туплаган ғалла майдонлари.
ўғитлаш меъёри – кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосили шаклланиши учун талаб этиладиган минерал ва органик ўғитларни қўллаш меъёри, суғориш меъёри – буғдойнинг ривожланиш фазалари бўйича тавсиялар ўрин олган
Қўлланманинг электрон шакли билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе