Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги” мавзусида дала семинари ташкил қилинди

"Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги” мавзусида дала семинари ташкил қилинди
Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 2025-йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги мавзусида фермерлар учун дала семинари ташкил қилинди. Семинарда Бирлашма директори Д.Утамбетов бугун кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб вақт эканлигини ва юқори ҳосил олиш учун қандай агротехник тадбирлар бажариш кераклигини айтиб ўтди. Ҳозирги ривожланиш ҳолатига қараб ғалла майдонлари 3 та гуруҳга ажратиш мумкин: гуруҳ: ривожланишдан орқада қолган, 1-2 ва 3-4 барг чиқарган ғалла майдонлари; гуруҳ: ривожланаётган, тўлиқ туплашга кирмаган ғалла майдонлари; гуруҳ: тўлиқ туплаган ғалла майдонлари. Бугунги кунда кузги бошоқли дон экинларини 150-200 кг меёрда “Сулфат аммоний ” минерал ўғити билан озиқлантирилса, ушбу ўғитни ўсимлик 70 кунгача ўзлаштиради. Тупроқ ва ўсимлик илдизини қиздиради, қўшимча туп ҳосил қилади, совуққа чидамлигини оширади ва ҳавога учиб кетмаслиги натижасида секин таъсир этиш эвазига ўсимликни ривожланиш ҳолати яхшиланади. “Сулфат аммоний” ўғитида 20-25 февралга қадар фойдаланиш зарур эканлиги агар кечиктириб берилса, салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Семинар якунида кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича услубий қўлланма фермерларга тарқатилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.