Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Бошоқли дон экинлари етиштириш агротехникаси лабораториясида кузги юмшоқ буғдой бўйича илмий тажрибалар олиб борилмоқда.
Тажрибалар давомида кузги юмшоқ буғдой навларининг вернализация ҳамда анъанавий усулларда экилган вариантларнинг ривожланиш фазалари фенологик кузатувлар асосида ўрганилмоқда. Ҳар бир навнинг униб чиқишидан бошлаб бошоқлаш ва пишиш давригача бўлган босқичлари илмий таҳлил қилинмоқда.
Шу билан бирга, уруғ экиш муддатлари, экиш меъёрлари, агротехник тадбирлар асосида тажрибалар ўтказилиб, навларнинг ҳосилдорлиги ва мослашувчанлиги аниқланмоқда. Бу эса юқори ҳосилдор, стресс омилларига чидамли ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган буғдой навларини амалиётга жорий этиш имконини беради.


