Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг тажриба дала майдонларида кузги буғдойга гуминкислотали ҳамда микроелементларга бой биостимуляторлар билан ишлов берилмоқда.
Гумин кислоталар озуқа элементларининг ўзлаштирилишини яхшилаш билан бир қаторда илдиз ривожланишини рағбатлантиради ва ўсимликнинг стрессга чидамлилигини оширади. Микроелементлар (темир, рух, мис, марганец, бор, молибден) эса фотосинтез, гуллаш ва дон тўлиш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Барг орқали озиқлантирилганда улар тез ва самарали ўзлаштирилади.
Тажриба натижаларига кўра, бундай озиқлантириш ҳосилдорликни 8–15 % гача ошириши ҳамда доннинг оқсил ва клейковина сифатини яхшилаши мумкинлиги аниқланган.



