Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кузги ғалла экиш ва пахтани теримга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди

Кузги ғалла экиш ва пахтани теримга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида кузги бошоқли дон экинларини экиш ҳамда пахта ҳосилини теримга тайёрлаш масалаларига бағишланган Республика семинари ўтказилди. Видео-конференс-алоқа шаклида ташкил этилган семинарда вазир ўринбосарлари, вазирлик департамент ва бошқарма раҳбарлари, ҳудудий қишлоқ хўжалиги тизими масъуллари, ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туманлардаги мутасаддилар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Семинарда, аввало, 2027-йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини замонавий агротехнологиялар асосида экиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда ер майдонларини экишга сифатли тайёрлаш, уруғликни тўғри танлаш, экиш муддатлари ва меъёрларига риоя қилиш, шунингдек, илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди. Шунингдек, пахтани тўлиқ пишириб, сифатли теримга тайёрлаш жараёнларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Этефон сепилган майдонларнинг ҳолати, кейинги босқичда амалга ошириладиган дефолиация ва десикация тадбирлари, шунингдек, ҳосилни сифатли ва кам йўқотишлар билан йиғиб-териб олишга тайёргарлик масалалари таҳлил қилинди. Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ва сифатли бажариш келгуси ҳосил тақдирида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис семинарда ҳудудларда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда илмий тавсиялар асосида иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди. Муҳокамалар давомида ҳудудлар ва масъуллар кесимида аниқ вазифалар белгилаб берилиб, кузги экиш мавсумини сифатли ташкил этиш, пахта ҳосилини теримга пухта тайёрлаш ҳамда агротехник тадбирларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.