Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Жараён

ЛАЛМИ МАЙДОНЛАРДА БАҲОРГИ ЭКИНЛАРНИНГ ТАЖРИБА ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

ЛАЛМИ МАЙДОНЛАРДА БАҲОРГИ ЭКИНЛАРНИНГ ТАЖРИБА ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг марказий тажриба хўжалиги майдонларида баҳорги экинларни экиш ишлари бошлаб юборилди. Тажриба доирасида баҳорги бошоқли дон, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларининг турли навлари экилмоқда.

Хусусан, маҳаллий ва хорижий селексияга мансуб бўлган 80 та нўхат, 90 та кўк нўхат, 20 та мойли зиғир, 30 та махсар ва 135 та ем-хашак экинлари нав намуналари устида тадқиқот ишлари олиб борилади.

Шунингдек, Халқаро ИКАРДА ташкилотидан келтирилган баҳорги бошоқли дон экинларидан 600 та юмшоқ буғдой, 130 та тритикале ва 125 та баҳорги арпа намуналари экилмоқда. Жами 1 000 дан ортиқ нав ва намуналардан иборат экинлар лалмикор шароитларда ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда. Ушбу жараён баҳорги экинларнинг ҳосилдорлиги ва мослашувчанлигини аниқлашга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.