Хабар бериб бораётганимиздек, айни дақиқаларда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Лалмикор ерларда бошоқли ва дуккакли дон, ем-хашак, мойли ҳамда полиз экинлари селексияси, уруғчилиги ва етиштиришнинг инновацион агротехнологиялари” мавзусидаги илмий-амалий семинар — “Дала куни” тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида лалмикор деҳқончиликни ривожлантириш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда уруғчилик тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Семинарнинг амалий қисмида институт тажриба майдонларида яратилган бошоқли ва дуккакли дон экинлари, ем-хашак, мойли ҳамда полиз экинларининг янги ва истиқболли навлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, иштирокчилар лалмикор шароит учун ишлаб чиқилган инновацион агротехнологиялар ҳамда илғор агротехник тадбирлар билан яқиндан танишмоқда.







