Айни дақиқаларда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Лалмикор ерларда бошоқли ва дуккакли дон, ем-хашак, мойли ҳамда полиз экинлари селексияси, уруғчилиги ва етиштиришнинг инновацион агротехнологиялари” мавзусидаги илмий-амалий семинар — “Дала куни” тадбири бўлиб ўтмоқда.Семинарни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров очиб берди. У ўз нутқида лалмикор деҳқончиликнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти, соҳани ривожлантиришда замонавий технологияларни кенг жорий этиш, нўхат уруғчилиги тизимини такомиллаштириш ҳамда экспортбоп навларни яратиш масалаларига алоҳида тўхталди.
Семинарда олимлар, соҳа мутахассислари ва фермерлар иштирок этмоқда.




