Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Лалмикор шароитида жўхорининг нав ва дурагайлари синовдан ўтказилмоқда

Лалмикор шароитида жўхорининг нав ва дурагайлари синовдан ўтказилмоқда

Германия Федерал Озиқ-овқат ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигидаги “Германия–Ўзбекистон мутахассислар мулоқоти” дастури доирасида иқлим ўзгаришларига мос ем-хашак экинларини танлаш ва уруғчиликни йўлга қўйиш мақсадида Лалмикор ДИТИ Арпа ва ем-хашак экинлари селексияси ҳамда уруғчилиги лабораториясида жўхорининг (Соргҳум) маҳаллий 1 та ва хорижий 8 та нав ҳамда дурагайлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Тадқиқотларда нав ва дурагайларнинг ўсув даври давомида турли биометрик кўрсаткичлари, шунингдек, ҳўл ва қуруқ биомасса ҳосилдорлиги ўрганилмоқда. Энг асосийси — лалмикор шароитида нав ва дурагайларнинг иссиқлик ҳамда қурғоқчиликка чидамлилиги бўйича илмий таҳлиллар амалга оширилмоқда.

Ўрганилаётган нав ва дурагайлар ичида дон учун мўлжалланган Масия нави ҳамда кўк масса учун яратилган Сусу дурагайида ўсимлик бўйи, биомасса тўплаши ва қурғоқчиликка чидамлилик бўйича юқори натижалар қайд этилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.