Лалмикорликда янги ёндашув

Хабарингиз бор, Қиşлоқ хöжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқонçилик илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва етакçи олимлари иşтирокида ҳудудларда "Лалмикор майдонларда дон ва дуккакли экинларни етиşтириşда замонавий технологиялар" мавзусида амалий öқув семинарлари тизимли равиşда таşкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги амалий семинар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Рохат" фермер хўжалигида ташкил этилди.
Тадбирда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Б.Мамарахимов бошчилигидаги етакчи олимлар ҳамда ҳудуддаги 300 нафардан ортиқ фермер хўжаликлари вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, қишлоқ хўжалигида эришилаётган сўнгги илм-фан ютуқлар ҳақида иштирокчиларга маълумот бердилар.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан кузги бошоқли дон экинларини экишдан олдин ер майдонларини тайёрлаш жараёнида гектарига 100 килограммдан фосфорли ўғитлар беришнинг муҳим аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, институт олимлари томонидан яратилган юмшоқ буғдой, арпа ва тритикале (тритикале)нинг юқори авлодли, иқлим шароитларига чидамли уруғларини экиш ҳамда уларнинг вегетация даврида амалга ошириладиган зарур парваришлаш тадбирлари юзасидан батафсил кўрсатмалар берилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе