Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Лимонни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш йўллари

Лимонни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш йўллари
Лимон форс тилида “тилла дарахт” деган маънони англатади. У ситрус мевалар туркумига кирадиган доим яшил кўп йиллик мевали экин. Ватани – Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё. Ўрта Ер денгизи, АҚШ, Мексика, Аргентина каби мамлакатлари субтропикларида, Кавказнинг Қора денгиз бўйларида, Ўзбекистон ва Тожикистонда иссиқхона ва траншеяларда экилади. Лимоннинг ҳусусиятлари жуда кенг, унинг нафақат меваси, балки гули, барглари ва ҳатто пўсти ҳам кони шифодир. Сўнги йилларда Ўзбекистонда лимон етиштириш даражаси ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда олимларимиз томонидан унинг совуққа чидамли ва эртапишар навлари яратилиб, нафқат маҳаллий бозор таъминланмоқда, балки бошқа давлатларга экспорт ҳам қилинмоқда. Оҳангарон тумани “Қорахитой” МФЙда яшовчи фуқаро Искандар Турғуновнинг хонадонида ҳам лимон парвариш қилинмода. Шу боис, туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу хонадонда лимон етиштиришни маҳаллаларда оммалаштиришга бағишланган амалий семинар ташкиллаштирилди. Унда Республика ва вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари ҳам иштирок этишди. ⌛Агромаслаҳатчилар томонидан лимон етиштириш бўйича муҳим тавсияларни берилди. Ҳусусан, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги тавсиялар берилди: Лимон дарахти иссиқхона ва хандақларда кўпинча ўсимлик битлари ва каналар билан зарарланади. Ушбу зараркунандаларга қарши Омайт, Данадин, Нигуол, Алтикор, Вертемекс препаратларини қўллаш қоидалари юзасидан маълумот берилди. Ушбу препаратларни ўсимлик ғунчалаган ва гуллаган даврида пуркаш мумкин эмас. Ишлов эрталаб ва кечқурун ўтказилади. Қора куясимон зумбуруғлар ва оқ чириш касаликлари барглар ювилганда кетмайди. Барглар 1%ли бордо суюқлиги эритмаси ёки 0,5% мис, хлор оксиди эритмасини қўшимча пуркалганда улардан ҳалос бўлади. WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.