Алишер Тўраев Қорақалпоғистонда олимлар ва фермерлар билан учрашди

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига ташриф қилиб, институт тажриба хўжалиги экин майдонларида 2022 йил ҳосили учун экилган экин далаларини назорат қилди ва тажриба хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди. Мавжуд камчиликларни ўрганиб уларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича тавсиялар берди.
А.Тўраев институтда лойиҳа ҳаражатларининг мақсадли сарфланиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Шунингдек, институтда меҳнат фаолиятини олиб бораётган олимлар, лаборатория мудирлари, илмий ходимлар ва ёш олимлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Институтда йўл қуйилган камчиликларни тўғирлаш, мутахассисларни хорижга стажировкага юбориш, илмий лойиҳалардан олинган натижалари бўйича халқаро журналларга илмий мақолалар тайёрлаш ва СКОПУС базасидаги журналларда чоп этиш бўйича топшириқ берди.
Алишер Тураев расмий телеграм канали