Ливе

Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳудудларда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги обектларида олиб борилаётган ишлар, экин майдонларида кўрсатилаётган агротехник тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига амалий ташриф буюрди.
Вазир дастлаб вилоятнинг Жарқўрғон тумани "Жайрахона" МФЙ ҳудудидаги иккита ғўза майдонини кўздан кечирди. Бу ерга ғўзанинг маҳаллий "Бухоро-102" нави экилган бўлиб, агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли амалга оширилгани боис жами 35 гектар майдондаги ғўзанинг вегетатив ҳолати яхши.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов айни дамда гуллаш фазасида кирган ғўзаларга кейинги ишловларни бериш бўйича мутасаддиларга ўз тавсияларини берди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм