ЛИВЕ

Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов дастлаб анжуманда иштирок этаётган халқаро экспертларга ташаккур исхор қилди. Ҳамкорликдаги алоқалар мустаҳкам бўлишини тилаб, конференсияни очиб берди.
Директор нутқида иқлим ўзгаришининг таъсири энг аввало қишлоқ хўжалигига таъсир этишини таъкидлаб, айни вақтда олимлар 2050-йил озиқ-овқат хавфсилигини ўйлаган ҳолда илмга ёндашишлари бугунги кун талаби эканини қайд этди.
"Шу боисдан бугун бутун дунё олимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардош, турли стресс омилларга чидамли янги навларини яратиш борасида ҳамкорликка бирлашаётгани бизни қувонтиради. Дунёда аҳоли сони тобора ўсиб бормоқда, сув танқислиги ва глобал иқлим ўзгариб бориши ўз-ўзидан ҳосилдорликни камайишига таъсир қилмоқда. Энди янги технологиялардан фойдаланиб, яратилган навларни қисқа муддатда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш методига ўтмоқда. Бугун биз айни йўналишдаги ишларни Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида кўришимиз мумкин. Институтда 700га яқин иссиққа чидамли, тез пишар нав намунали устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Халқаро даражада эса 10дан ортиқ давлат олимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот қилиняпти. Натижа эса албатта, жанубий ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигига қаратилган.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе