ЛИВЕ

Хабар бериб бораётганимиздек, айни дақиқаларда Миллий марказда “Докторантлар куни” бўлиб ўтяпти. Унда Шоличилик илмий-тадқиқот институти докторантлари иштирок этяпти. Бироз олдин институтнинг таянч докторанти Раъно Ибодуллаева ўзининг “ШОЛИДАГИ ПОЯ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ АСОСИДА УЛАРГА ҚАРШИ УЙҒУНЛАШГАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ” мавзусидаги илмий изланиши натижаларини экспертларга тақдим қилди.
Тақдимот жудаям қизиқарли бўлди. Тақдимотчи экспертларнинг саволларига тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда жавоб берди. Экспертлар ушбу тақдимотни қониқарли дея баҳолаб, мавзунинг долзарблигини эътироф этди.
Муҳокама сўнггида докторантга илмий-тадқиқотни янада такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе