Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛИВЕ

ЛИВЕ
Илмий мунозаралар тадқиқотни такомиллаштиради Миллий марказ анъанасига кўра ҳафтанинг сешанба куни “Докторантлар куни” эканлигидан кузатувчиларимизнинг хабари бор, албатта. “Докторантлар куни” да Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг докторантлари ўзларининг илмий изланишларида қўлга киритаётган натижаларни экспертларга тақдим қилади. Бу албатта, бўлажак олимга илмий ишини ҳимоя қилишда илмий полигон вазифасини ўташи билан ҳам аҳамиятли. Бугун Миллий марказда Шоличилик илмий-тадқиқот институти докторантлари шоличилик мавзусидаги дастлабки илмий натижаларини экспертлар ҳукмига ҳавола қилмоқда. Айни дақиқаларда Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг мустақил тадқиқотчиси Бекзод Равшанов "Шоли ҳосилдорлигини оширишда азотли ўгитлар меъёри ва бактериал препаратлар самарадорлиги" мавзусидаги илмий ишининг натижалари тўғрисида тақдимот қилмоқда. Тадқиқотнинг янгилиги биопрепаратларни қўллаш ҳисобига минерал ўғитлар сарфини камайтириш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган. Очиғи, тақдимотчига осон бўлмаяпти. Илмий мунозара қизғин баҳс- мунозара руҳида ўтяпти. Экспертлар тадқиқотчига илмий ишдаги камчиликлар ва илми ишни такомиллаштириш хусусида тавсиялар берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.