ЛИВЕ

Ҳашар — эзгуликнинг кўзгуси
Ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.
Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди.
Юртимизда 16-18 март кунлари бўлиб ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашарини ҳам барча меҳнат жамоалари ҳамжиҳатликда ўтказмоқда.
Айни дақиқаларда Миллий марказ ва тизимдаги илмий муассасалар жамоалари ҳам ҳашарни қизғин руҳда ўтказмоқда.
Академик М. Мирзаев ҳудудида бўлиб ўтаётган ҳашарда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехологиялари, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий- тадқиқот институтлари жамоалари дарахтларни буташ, атрофни тозалаш ишларини бажармоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе