Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛИВЕ

ЛИВЕ
Хабар бериб бораётганимиздек, бугун Миллий марказда жорий йил учун энг муҳим драйвер илмий йўналишларни белгилаш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Шоличиликни ривожлантиришда уруғчиликни ривожлантириш, шолидан бир йилда икки марта ҳосил олиш ва шолини етиштиришда ресурстежовчи агротехникани жорий этишни соҳани ривожлантиришга институти илмий жамоаси ўзларига драйвер йўналиш сифатида белгилаб олганини экспертларга маълум қилди. Мавзуни ҳимоя қилган илмий муассаса директори ўринбосари Зоҳид Зиёдуллаев республикада оммабоп бўлган “Искандар”, “Садаф” ва “Лазурний” каби навларини уруғчилигини ривожлантиришга зарурат борлигини экспертларга таъкидлади. Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов шоли етиштирувчилар экиш мавсумида сара уруғлик топишга қийналишини қайд этди. Шундан сўнг экспертлар мавзуни драйвер йўналишга киритиш учун таҳрирлаб, пишитиш юзасидан илмий жамоа вакилларига зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.