Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛИВЕ

ЛИВЕ
Сабзавот-полиз экинлари ҳосилдорлигини оширишда уруғларга ишлов беришнинг ўзига хос аҳамияти бор, албатта. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Муниса Аҳмедованинг илмий- тадқиқоти айни шу мавзуда экан. У ўзининг тақдимотида олиб борилган илмий ишнинг дастлабки натижаларини экспертларга ҳавола қилди. Айтиш керакки, тақдимотлар жудаям қизиқ ва баҳс-мунозара руҳида ўтяпти. Ушбу тақдимот юзасидан Миллий марказ бўлим бошлиғи, профессор Икром Қорабоев докторантга бир неча саволлар берди. Очиғини айтиш керак. Докторант томонидан берилган жавоблар қониқарли бўлмади. Тақдимотлар якунида экспертлар илмий ишлар мавзусини аввало тўғри танлаш ва тадқиқотларни пухта ўтказиб, натижаси иқтисодиёт ва жамият учун фойдали бўлишини таъминлаш кераклигини таъкидладилар. Бизни кузатишда давом этинг. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.