ЛИВЕ

Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Анастасия Бакированинг “Америка пахта навлари генетик салоҳиятидан фойдаланган ҳолда рақобатбардош селекцион материал яратиш” мавзусидаги маърузаси ҳам семинар-тренинг иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.
Маърузачининг маълум қилишича, тадқиқот натижасида аналитик селексия усулидан фойдаланиб, ўрта толали 111-114 кунда пишиб етиладиган, толасининг микронейр кўрсаткичлари юқори бўлган ғўзанинг С6301 нави яратилган.
Ушбу янги навга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2022-йил 30-ноябрда НАП 00418-сонли патент берилган.
Бугунги "Докторантлар куни" муносабати билан ташкил этилган семинар-тренинг ушбу маъруза билан ниҳоясига етди. Иштирокчилар бу каби илмий мунозараларнинг ташкил этилгани ёш олимлар учун фойдали бўлаётганини эътироф этди.
Бизни кузатишда давом этинг.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ