Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ливе

Ливе
Айни дамда Тошкент шаҳридаги “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида Халқаро пахта тадқиқотчилари уюшмаси (ИКРА), Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ИКАК) ва Халқаро пахта геноми ташаббуси (ИКГИ) ташкилотлари билан биргаликда ўтказилаётган “ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси"га старт берилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев кириш сўзи билан очиб берар экан, бугунги кунда пахтачилик соҳаси юртимиз учун жуда ҳам муҳим эканлигини, бу каби конференсиялар орқали эса, кўплаб муаммоларга ечимлар топилишини айтиб ўтди. Бундан ташқари, Ж.Ходжаев сўнгги йилларда юртимизда айнан пахтачилик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини, бунинг натижасида эркин рақобатни таъминловчи бозор тамойилларига асосланган соҳани саноат асосида ривожлантириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида кластер тизими йўлга қўйилганлигини ва бу тизим босқичма-босқич такомиллаштириб борилаётганлигини, шунингдек, пахта етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, эркин бозор тамойилларига ўтилганини айтиб ўтди. Юртимизда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши ҳамда соҳадаги ислоҳотлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиши натижасида 2021-йилда “Коттон Кампаигн” коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига бойкот бекор қилинди. ▶Бугун пойтахтимизда илк бор ўз ишини бошлаган "ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси" ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳам мана шу изчил ислоҳотларнинг амалдаги тасдиғидир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.